Get Mystery Box with random crypto!

ШУНДАЙ БАХТГА ЕТАЙКИ... Шундай бахтга етайки,бахт ҳасад қилси | Modalar Dunyosi

ШУНДАЙ БАХТГА ЕТАЙКИ...

Шундай бахтга етайки,бахт ҳасад қилсин,
Ғанимларим кўришиб бағрини тилсин.
Бахтиёрлик уфурсин гулгун юзимдан,
Мендан юзин бурганлар қадримни билсин.

Шундай бахтга етайки,дилим яйрасин,
Юрагимда муҳаббат куйи янграсин,
Жўшиб ёнайин фақат бир ўзим учун,
Мендан кечган дўстларим қадрим англасин.

Шундай бахтга етайки,самони қучай,
Шукрона айтибон,оққушдай учай,
Ҳайқирай,тоғларнида тутса овозим
Ғамли озорларимни унутай,кечай,

Шундай бахтга етайки,кулганлар кўрсин,
Дунё бахтга лиммо лим душманлар билсин.
Бахт қувар,бахтни чиндан севган инсонни
Бахтимга  чин дўстларим ёнимда турсин.


Иродахон Қосимова