Муборак НГҚЧБ: “ТЕГИРМОН» ГАЗ-КОНДЕНСАТ КОНИДАГИ 13-СОНЛИ ҚУДУҚДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ МУВОФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Тегирмон” конидаги 13-сонли қудуқда таъмирлаш ишлари мувоффақиятли якунланди.
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ-нинг малакали мутахассислари томонидан қудуқнинг 2213-2410м; 2407-2405м; 2400-2394 метр оралиқларида перфорация ишлари амалга оширилди. Айни вақтда таъмирдан чиқарилган қудуқдан бир кунда 85 минг куб метр газ ва 1,0 тонна конденсат олинмоқда.
Маълумот учун: “Тегирмон” газ-конденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.
Муборак НГҚЧБ.
--------------------------------------------------
𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠!
https://t.me/mngqchb