Get Mystery Box with random crypto!

Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар! Барчангизни – Ўзбекистон | Муборак НГҚЧБ | Расмий канал

Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!

Барчангизни – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан табриклайман.

Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

Сизларни ҳаммамиз учун қадрли бўлган Конституция куни байрами билан яна бир бор муборакбод этаман.

Байрам муносабати билан аввало юртимизнинг олис ҳудудларидаги конлар ва қудуқларда туну кун қазиб чиқариш ишларини амалга ошираётган ходимлар, қайта ишлаш корхоналарида, бошқармаларда меҳнат қилаётган фидоийларни табриклайман. Барчангизга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту омад, файзу барокат тилаб қоламан.

Халқ манфаати ва юрт фаровонлиги йўлида қилаётган эзгу ишларингизда янги марралар ва зафарлар ҳамроҳ бўлсин.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев.