Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари Ҳайъат й | Моҳира Мирзахмадовна Ходжаева

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилиш ўта кескин руҳда кечиб, тизимда ҳар бир йўналиш бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил этилган.

ССВ матбуот хизматига кўра, 2021 йилнинг ўтган 11 ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигига келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12 мингтага кўпайиб, 57 600 тани ташкил этган. Уларнинг энг катта қисмини сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этади.

Шу ва бошқа масалалардан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилди ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинган.

@bayonotuz