Get Mystery Box with random crypto!

'Декрет'дан қайтган ўқитувчиларга таътилдан аввалги дарс соатл | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

"Декрет"дан қайтган ўқитувчиларга таътилдан аввалги дарс соатлари берилади деган қоида йўқ

Савол:

Мен инглиз тили ўқитувчисиман. Яқинда туғруқ таътилидан қайтдим. Менга дарс тақсимоти таътилгача бўлган даврдаги каби тақсимланадими?

Жавоб:

Адлия вазирлиги томонидан 30.06.2020 йилда "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарор рўйхатдан ўтказилган.

Ушбу Қарор билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандига мувофиқ, умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, тақсимот ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари бир қатор кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Низомнинг 19-бандига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар асосида тақсимланади.

Бунда ходим декрет таътилидан қайтганда унинг дарслари қайта тақсимланади. Ўқитувчининг кўрсатгич натижалари юқори бўлса, (тоифа, сертификат ва ҳ.к) унга аввалгидан ҳам кўпроқ дарс соатлари ажратилиши мумкин.

Умуман олганда, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга фақат таътилдан аввалги дарс соатларигина берилади деган қоида йўқ.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6