Get Mystery Box with random crypto!

Устама олаётган ўқитувчиларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Устама олаётган ўқитувчиларга ҳам мукофот пули берилиши мумкин

Савол:

Мен умумтаълим мактабида математика фанидан дарс бераман. Менга ҳар ойлик устама тўланади. Устама олаётган ўқитувчиларга ҳам мукофот пули бериладими?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон Қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 1-илованинг 9-бандига кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларидаги ташкил этиладиган ишчи гуруҳ қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат “1 октябрь— Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, Низомнинг 32-бандида Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.

Умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлашда адолат ва холислик принципларига амал қилинади.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6