Get Mystery Box with random crypto!

Муфтий Нуриддин Холиқназаров абитуриентларнинг 40 фоизидан орт | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari


Муфтий Нуриддин Холиқназаров абитуриентларнинг 40 фоизидан ортиғи 56,7 балл ҳам ололмаганини мусибат деб атади

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров абитуриентларнинг 40 фоизидан ортиғи 56,7 балл ҳам ололмаганини мусибат деб атади.

Нуриддин Холиқназаров турли майда-чуйда масалаларда тортишишни тўхтатиб, соқолнинг узун-калталигию, кийимни қандай кийишни муҳокама қилишни чеккага қўйиб, илм-маърифат билан шуғулланилмаса халқ бахтли-саодатли бўлиши қийин масала эканини қайд этди. 

“Арзимаган нарсалар билан овора бўлиб юраверамиз. Куни кеча интернетда Ҳиндистондаги олимлар бирлашиб, Ойга ўз аппаратини қўндиришганини эълон қилди. Ҳиндистон ёки бошқа давлатлар Ойга аппарат чиқариб, космик кемасини чиқариб, бутун дунёни лол қолдирадиган техникаларни яратиб, илму маърифатни бутун дунёга ошкор қиляпти, шу билан тортишяпти. Биз ҳалиям соқолни қандай қўйишликни, кийимни қанақа кийишликни тортишиб юрибмиз. Тортишувларни тўхтатмагунимизча, илм-маърифат билан шуғулланмагунимизча халқимиз бахтли-саодатли бўлиши қийин гап. 

Мана бу йил мактаб ўқувчиларининг ўқишга топширган баллари эълон қилинди. 40 фоизи 2 га яраша ҳам жавоб бермаган. Мана буни гапириш керак. Бу биз учун мусибат. Агар болаларимизнинг 40 фоизи 2 га яраша ҳам жавоб бермаган бўлса, биз бунинг ташвишини қилишимиз керак. Турли майда-чуйда масалаларда тортишишни тўхтатиб, соқолнинг узун-калталигию, кийимни қандай кийишни муҳокама қилишни чеккага қўйиб, илм-маърифат билан шуғулланмасак, халқимиз бахтли-саодатли бўлиши қийин масала”, — дейди муфтий.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi