Get Mystery Box with random crypto!

​Давлат грантига ажратилган квоталарнинг 77 фоизини жорий йилг | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Давлат грантига ажратилган квоталарнинг 77 фоизини жорий йилги битирувчилар эгаллаган

Буни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда кириш имтиҳонларида иштирок этган (жами 888 511 нафар) абитуриентларнинг 303 560 нафари (31,5 фоиз) умумтаълим мактабларининг жорий ўқув йилги битирувчилар бўлган.

"Ушбу битирувчиларнинг 95 497 нафари (25 фоизи) жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган.

Аслида олий таълим муассасаларига қабул қилинган битирувчиларимиз бундан ҳам кўп, ҳар йили ўртача 10-15 фоиз (44 000 нафар) битирувчи нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаси талабаси бўлмоқда. Шу боис айрим битирувчилар хусусий ва хорижий ОТМларга кирган ва тест синовларида иштирок этмаган.

Олий таълим муассасаларига кирган битирувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилга нисбатан олий таълим муассасаларига кирган битирувчилар сони 14019 нафарга, 2022 йилга нисбатан эса 9 628 нафарга ортган (2021 йил 81478 нафар, 2022 йилда 85 869 нафар битирувчи ОТМга кирган).

Битирувчиларнинг олий таълим қабул квотаси учун ажратилган давлат гранти ўринларини эгаллаш салмоғи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жорий йилда давлат гранти учун  34930 та квота ажратилган бўлса, унинг 77 фоизини (26 884 нафар битирувчи) айнан мактаб битирувчилари эгаллаган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 3,5 фоизга, яъни 3 537 тага кўп (2022 йилда 23 347 нафар мактаб битирувчилар грантга кирган бўлиб, улуши 73,5% бўлган).

Битирувчиларнинг билим самарадорлиги ҳам ўтган йилга нисбатан яхшиланганлигини кўриш мумкин. Жорий йилда  ўртача балл 77,1ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 3 балга, 2022 йилга нисбатан эса 1 балга ортган (2021 йилда 74,2 балл, 2022 йилда 76,3 балл).

Маълумот ўрнида, жами абитуриентларнинг ўртача бали 66,7 ни ташкил этган бўлса, айнан жорий йил битирувчиларининг ўртача бали 77,1 баллни (+10,4) ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, максимал балнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаб, ижобий натижа кўрсатган абитуриентларнинг 68 фоиз улуши жорий йилги битирувчиларга тўғри келмоқда. Бу йил 30640 нафар юқори натижа кўрсатган абитуриентларнинг 20873 нафари ҳам мактаб битирувчиларидир.

Шу ўринда минимал ўтиш балл (56,7 балл) дан паст натижа кўрсатган абитуриентлар сони ҳам йилдан-йилга камайиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Жорий йилда жами 888 511 нафар абитуриентдан 415 159 нафари (46,7 фоизи) 56.7 баллни ҳам тўплай олмаган бўлса, улар орасида мактаб битирувчилари 11,7 фоизни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан қарийб 4 минг нафарга камайган." - деган вазир.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi