Get Mystery Box with random crypto!

​Мактабларда дарслар директор томонидан эмас, балки педагогик | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Мактабларда дарслар директор томонидан эмас, балки педагогик кенгаш томонидан тақсимланади

2020 йилнинг 30 июнида Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида" НИЗОМ Адлия вазирлигида 3271-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур Низом билан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби белгиланди.

Эндиликда ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ҳамда касбий маҳоратига қараб устуворлик белгиланди. Бунда ўқитувчлар педагогик фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бўлса ва касбий маҳорати юқори бўлса, биринчи навбатда уларга кўпроқ дарс соатларини ажратиш белгилаб қўйилди. Шу ўринда айтиш жоизки, билимли, тажрибали ва ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчига кўпроқ дарс соати ажратилиши мактабларда таълим сифатининг ошишига хизмат қилиб, келгусида ўзининг ижобий самарасини беради.  

Хусусан, ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

TOP–1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;

республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;

иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;

педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; 

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Ушбу кетма-кетлик асосида ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари (бир ярим ставкагача) белгиланиши тавсия этилади. Шу билан бирга максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин бўлди.

Яна бир муҳим жиҳати, айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланиши белгилаб қўйилди.

Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан тақсимланган дарс соатлари ҳар йили 17 сентябрга қадар электрон дастурга киритилади.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6