Get Mystery Box with random crypto!

346-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби Маъмурий қамоққа оли | MJTK | O‘zbekiston Respublikasi

346-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби

Маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органлари белгилаб қўйган жойларда қамоқда сақланадилар. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида қамоққа олинганлар шахсий кўрикдан ўтказиладилар.

Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати маъмурий қамоқ муддатига қўшиб ҳисобланади

Маъмурий қамоқни ўташ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар жисмоний ишларда фойдаланилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларига юклатилади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларга қамоқда бўлган вақтлари учун доимий иш жойларидан иш ҳақи тўланмайди.