Get Mystery Box with random crypto!

#фристайл Ёзувчиларни Асранг. Улар бўлмаса Нима қиласиз Қишн | Nodirabegim.uz

#фристайл

Ёзувчиларни
Асранг.
Улар бўлмаса
Нима қиласиз
Қишнинг
Узун кунларида.
Нимани ўқийсиз кейин
Ҳамма
Вароқ
Оппоқ бўлади, матнсиз.
Ёзувчиларни асранг
Кейин, нимани
Ўқиб
Йиғлайсиз
Нима сизни
Кулдиради кейин?
Асранг уларни
Асарларни қаердан топасиз
Кейин
Ким уларни сизга
Ёзиб беради?
Улар
Кимгадир
Эришолмай
Бор дардини
Қоғозга
Қоралайди.
Кейин сиз уни ўқийсиз
Ҳамдард бўласиз
Сиқиласиз
Куясиз
Портлайсиз.
Ахир
Улар бўлмаса
Ҳаётингиз
Оқ-қора
Бўлиб қолган бўларди
Ҳозир эса
Тўртта ранг.
Ёзувчиларни
Асранг
Улар нима ёзса
Ёзгани келганидан
Ёзади
Дарддан.
Улар ўзи
Кам
Уларни
Асраш ҳам
Осон.
Аммо, уларни
Асранг, барибир
Улар
Чунки
Бекорга
Ёзмайди.
Чунки
Улар
Ўзи билмайди
Нега ёзаётганини..


Аҳмад Али Муҳаммад