Сеулдаги тиқилинчда ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг шахси очиқланди
Маълум қилинишича, Жанубий Корея пойтахтида Ҳеллоуин чоғида рўй берган тиқилинч оқибатида қурбон бўлган ўзбекистонлик – 25 ёшли талаба йигит бўлиб чиқди.
Марҳум, фарғоналик М. Н. Инчон университетининг 4-босқичида таҳсил олаётганди.
Айни вақтда унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу фожиали ҳодисада 150 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди.
@mishmishgram