Get Mystery Box with random crypto!

            ЖАЙРА                   Мирзо КАРИМ Дилдоралар ди | Mirzo Karim.Мирзоларнинг МИРЗОси.Расмий канал!

            ЖАЙРА
                  Мирзо КАРИМ

Дилдоралар дилим поралар,
Ишқ дардига борму чоралар?
Бевафо ул юзи қоралар,
Жайра, жайра, кўксимда яйра!

Бордир тиғинг бордир тиконинг,
Аён эрур яхши-ёмонинг,
Бағрим бўлсайди ошиёнинг,
Жайра, жайра, кўксимда яйра!

Суянганим ғаюр тош ўлса,
Суюклигим унсиз лош ўлса,
Ёр деб мангу кўзда ёш ўлса,
Жайра, жайра кўксимда яйра!

Силлиққина илондан кўра,
Кел қўйнимга, найзали жайра.
Очиқ ойдин жонимни сўра,
Жайра, жайра, кўксимда яйра!

Сен бир дунё, мен ўзга олам,
Лек жимгина тингларсан нолам,
Нишларингдан қочсин қўрқиб ғам,
Жайра, жайра, кўксимда яйра!

Ёр жонимда балққан ҳилолдир,
Оний ёлғон, асрий заволдир!
Сенинг найзанг майса мисолдир,
Жайра, жайра, кўксимда яйра!

    http://T.me/mirzolarningmirzosi