Get Mystery Box with random crypto!

ЖУМАГА МАВЗУ! ДАРД ЧЕККАНДА, ОНАГА! ТУЗАЛСА, ҚАЙНОНАГА! ми?! | Mirzo Karim.Мирзоларнинг МИРЗОси.Расмий канал!

ЖУМАГА МАВЗУ!

ДАРД ЧЕККАНДА, ОНАГА!
ТУЗАЛСА, ҚАЙНОНАГА! ми?!
ёҳуд БАДАНСЕВГИ кўпайди(ми)?!

Бир муҳлисам шаҳсийимда ҳаёти ҳақида ҳам ёзиб туради.
Ҳуллас аёл боши билан мусофирликда, муҳожирликда пул ишлаб келиб, қиз узатди.
Қизи ҳомиладор тез - тез касал бўляпди.
Энг қизиғи тоби қочиши билан куёв жонивор, онасини ёнига ташлаб кетади. Она бечора Руссияда ишлайдиган укасидан пул чақиртириб бир ҳафта, ўн кун даволатиб, оёққа турғазиб, ишларга яратиб, қайнонасини ҳизматига олиб бориб бераркан.
Байрамларимиз шунча кўплигини қиз узатиб билдим дейди.
Ҳар байрамда, бир узугим ёки сирғамни сотяпман, байрам эса кўп эканда дейди.
Астағфируллоҳ, ҳурматли куёвтўралар инсоф қилинглар!
Никоҳ ўқитилаётган пайтда шу қизни иссиқ - совуғиям, соғу касалиям зиммамга деб, ваъда берганмисиз, ё...?!
Зарра меҳр - муҳаббат борми, ёрга жон ачиш, дардига малҳам бўлиш, орзусига эриштириш деган гаплар бор. Маънан, қалбан севгилар эртакда қолганми, бадансевги жуда хунук бўларкан!
Албатта, миллатнинг муслим, мард, жўмард куёвлари бу гаплардан, мутлақо мустасно, алҳамдулиллаҳ!
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ!