Get Mystery Box with random crypto!

ОПА Мирзо Карим Опа мени йўқлаб келинг, | Mirzo Karim.Мирзоларнинг МИРЗОси.Расмий канал!

ОПА

Мирзо Карим

Опа мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман она меҳрин,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Юраккинам кетмай нураб,
Жигарингиз холин сўраб,
Шойи рўмолларин ўраб,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Гоҳ музлайман тошли тандай,
Эркалатар эди қандай,
Болам денг бир адашгандай,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Дўст-ёр вафо қилмаганда,
Бахту омад кулмаганда,
Дунё йўқлаб келмаганда,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Мирзо тўкар кўздан қонин,
Ғаниматдир ҳар бир оним,
Жоним берай опажоним,
Сиз онамга ўхшаб келинг!

Опа мени йўқлаб келинг,
Ярим кўнглим тўқлаб келинг.
Соғинганман она меҳрин,
Сиз онамга ўхшаб келинг!


http://T.me/mirzolarningmirzosi