Get Mystery Box with random crypto!

Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилган инсонларга қуйидаги | Mirzobek Ochilov

Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилган инсонларга қуйидаги солиқ имтиёзлари борлиги тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

1. Якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ташкил қилинган ойи учун солиқ тўламайди.

2. Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади.

3."Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини (товар, иш, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади.

4. Фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

5. Қишлоқ туманларида, (бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно) сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, поябзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги
тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилган.

6. Биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан озод этилади.

7. Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида давлат рўйхатидан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар 2027 йилнинг 1 январига қадар қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилган.

8. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак.
Бундан ташқари, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилганда пенсия фондига пул тўламасликлари ва ишга олингган ходимлар эса ижтимоий солиқ тўлаган тақдирда уларнинг иш стажига мазкур ЯТТда олиб борган фаолияти ҳисобланиши назарда тутилган.

Агар сиз ЯТТ ташкил қилган ёки қилмоқчи бўлсангиз, албатта юқоридаги имтиёзлардан фойдаланинг.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov