Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтдаги виждонини еб қўйган ижарага берувчиларга. Масалан | Mirzobek Ochilov

Пойтахтдаги виждонини еб қўйган ижарага берувчиларга.

Масалан, сиз уйингизни ижарага қўймоқчи бўлсангиз, бу бўйича ижара шартномаси тузасиз ва давлат солиқ органларида ҳисобга олдирасиз.


Бу сизнинг мажбуриятингиз. Агар бу талабга риоя қилмасангиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасига асосан БҲМнинг 5 баробаридан 10 баробаригача миқдорда маъмурий жаримага тортиласиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти”да ижара шартномасида солиқ органидан ҳисобга қўйдириш тартиби аниқ қилиб белгиланган. Агар сиз ижара шартномаси тузиб, талабаларни ёки вилоятлик оилани ижарага қўйган бўлсангиз, демак албатта ижара шартномасини солиқдан ҳам ҳисобга қўйдиргансиз, тўғрими? Агар шартнома тузмаган бўлсангиз, демак жаримаси бор, буни тепада айтиб ўтдик.

Ҳозир вазият ўзгариб, пойтахтга Россия ва бошқа юртлардан келадиган фуқаролар оқими бирдан кўпайганидан кейин, 200 ёки 250 доллар тўлаб келаётган талаба ёки ночор оилани кўчага хайдаб, нафсингиз хакалак отиб, одам эканингизни унутиб 400-500 долларга вақтинчалик бошқа мехмонларни қўймоқчи бўляпсиз. Ўтган сафар айтганимдек, буни амалга оширишга бирдан ҳақли эмассиз, чунки Фуқаролик кодексининг 615-моддаси талабларига асосан ўртадаги ижара шартномаси бекор қилинмаганлиги учун қўлингиздан ҳеч нарса келмайди, суд қарорисиз ҳеч кимни ҳайдаб чиқара олмайсиз, ўша 200-250 долларлик келишилган суммага рози бўлишдан бошқа чорангиз йўқ. Ўртадаги ижара шартномаси амалда турибдида ҳалиям.

Энди қаранг, сиз бечора талаба ёки ночор оилани амаллаб хайдаб ҳам чиқардингиз дейлик, лекин шунда ҳам ниятингизга эриша олмайсиз, қонунан улар билан ўртадаги ижара шартномаси бекор қилинмаганлиги сабабли, бошқа шахсни ижарага қўёлмайсиз. Чунки, кейинги 500 кўк берадиган фуқарони ижарага қўйиш учун у билан ижара шартномаси тузишингиз, ундан кейин бу шартномани солиқдан ҳисобга олдиришингиз керак. Бутун бошли квартира бўйича бир вақтнинг ўзида иккита ижара шартномаси бўлиши мумкин эмас. Иккинчи шартномангиз ҳақиқий саналмайди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 150-сонли
маъмурий регламентига асосан аввалги ижара шартномаси бекор бўлганидан сўнггина янги ижара шартномасини солиқдан ҳисобга қўйдириш мумкин. Янги ижара шартномасини ҳисобга қўйдириш учун сиз ўзингиз хайдаб чиқарган талабага ёки вилоятлик оила бошлиғини олдига бориб илтимос қилиб ва ялиниб, эски шартномани бекор қилиш ҳақидаги келишувга имзо қўйиб беришини сўрашингиз керак. У эса, имзо қўймайди, “дамингни ол” дейди. Натижада, сиз тупикдасиз.

500 долларлик янги клиентни ҳужжатсиз, ёки ҳисобга олинмаган шартномасиз ижарага қўйсангиз, МЖтКнинг 159-моддасига асосан ҳар ойда давлатга шақиллатиб 3 миллонлик жарима тўлайверасиз. Агар, янги клиент билан тузилган ижара шартномасини ҳисобга қўйдираман деб, тизимга ҳали бекор бўлмаган аввалги шартномани “бекор бўлган” деган сохта маълумот киритсангиз, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкин (ЖК 228-модда).

Хуллас, аслида вой десангиз ҳам, дод десангиз ҳам эски ижарачи билан келишишга мажбурсиз, у эса ўша ижара шартномаси муддати тугагунча унда кўрсатилган суммани тўлаб шу уйда яшайверишга ҳақли.

Фақат бизни талабалар ва бизни одамлар ўз ҳуқуқларини тўлиқ тушунмаяптида.

@yuristkadr