Get Mystery Box with random crypto!

​КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ! Машойихлардан бири ҳикоя қилади: 'Бир куни | Мирзақул бўлиш жоме масжиди

​КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ!

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: "Бир куни шайхимга: "Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади", дедим".
Шунда устозим бир дона хурмо бериб: "Буни чайнаб егин деди" ва бироздан сўнг менга: "Катта бўлиб қолдингми?", деди.
Мен: "Йўқ", дедим.
Устозим: "Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган", деди.
Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан".

"Ҳикматлар чашмаси"дан

обуна бўлинг
•┈❁✿❁┈•
https://t.me/mirzaqul_bolish
•┈❁✿