Get Mystery Box with random crypto!

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Касб- | Mirzaobod texnologiya texnikumi

Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш

Касб-ҳунар мактабларида кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаси бўйича танловдан ўтмаган абитуриентлар тўғрисида маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан беш иш кунида тақдим этилади ҳамда ўқувчи ўзи ўқиган умумий ўрта таълим мактабида таълим олишни давом эттириши таъминланади.

Абитуриентлар профессионал таълим муассасаларига ўқувчилар сафига қабул қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасига кўра тиббий кўрикдан ўтказилади.

Профессионал таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, статистик ҳисоботларни тайёрлаш, таҳлил ўтказиш, ташкилий ва низоли масалаларни ҳал этиш, қоидага кўра, ҳар йили ўқув йили бошлангунга қадар якунланади. Ўқишга қабул қилинганлар тўғрисидаги якуний ҳисоботлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Давлат комиссиясига киритилади.

Улашинг: @mirzaobodtexnikum