Get Mystery Box with random crypto!

Мирзачўл туманида 'Кексалар ҳафталиги' ўтказилиши давом этмоқд | Mirzacho'l tuman hokimligi rasmiy kanali

Мирзачўл туманида "Кексалар ҳафталиги" ўтказилиши давом этмоқда.

Мирзачўл туманида "Кексалар ҳафталиги"га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилиш баёнининг 1-иловаси 3-бандининг ижроси юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ўз сайлов округларида кекса авлод вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиш белгиланган.

Навбатдаги мулоқот учрашуви "Гулзор" ҚФЙда бўлиб ўтди. "ДЕПУТАТ ВА НУРОНИЙЛАР" мулоқотида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ф.Кушмуродов ва нуронийлар мулоқоти ташкил қилинди.

"Кексалар ҳафталиги"нинг мазмун-моҳияти бўйича нуронийларга тушунчалар берилиб, нуронийлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Давлатимизда нуроний отахон ва онахонларга яратилаётган шарт-шароитлар учун Президентимизга нуронийлар ўз ташаккурларини билдириб, юртимизга тинчлик-ҳотиржамлик тиладилар.

@mirzachultumani