Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят марказидан 110 км. узоқликда жойлашган Мирзачўл туманид | MIRZACHO'L🇺🇿 OVOZI

Вилоят марказидан 110 км. узоқликда жойлашган Мирзачўл туманида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган ва кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган  “Гулзор” ҚФЙда вилоят ҳокими Э.Салиевнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 15 та ишчи гуруҳ фаолият олиб борди.

Қабулда 78 нафар фуқароларнинг 88 та масалалар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди.  Шундан, 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.

Қабул якунида вилоят ҳокими маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра ажратилган банк кредитлари ҳисобига фуқаролар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиб, келгусида тадбиркорлигини янада ривожлантириш бўйича ўз тавсияларини берди.

https://t.me/Mirzachultumani

Web-site |facebook | youtube | telegram |