Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашм | MIRZACHO'L🇺🇿 OVOZI

Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимлари томонидан бу йил 1989 йил 15 феврал Афғонистонда экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугатилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” бирлашмаси ташкил топганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланиб келинмоқда.
Барча жойларда бўлгани каби бизнинг кўп миллатли Мирзачўл туманимизда ҳам ушбу бирлашманинг туман бўлими фаоллари томонидан жорий йилнинг 13 февраль куни байрам дастурлари бўлиб ўтди.
Тадбир туманимизда муҳташам қад ростлаган мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди. Бир гурух Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва туман фаоллари, ёшлар билан биргаликда бир зумга ўтганлар хотирасини ёдига сукут сақлашди.

@mirzachultumani