Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат_лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ва бол | Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

#Диққат_лойиҳа

Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.

Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда олиб борилаётган болалар ва хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тизими бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

Муҳокама 26 январга қадар давом этади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot