Get Mystery Box with random crypto!

#Эрталабги ошга каллаи сахар ош егани бориш ёқмасди. Эрталабда | @MirazizBlogi

#Эрталабги ошга каллаи сахар ош егани бориш ёқмасди. Эрталабдан ошшш

Ажиб холатлар бўларди.
Қуда томонга 20 тача таклифнома берилса, виждонсиз қуда 150 киши бўлиб келарди.
Кейин жой хам, ош хам етмасди бошқаларга.
Кўп гувох бўлганман, ош етмай қолиб гуруч тортиларди, ёки оз оз гўштидан.

Вахийма қилиб тўй қилишни нима кераги бор ўзи?
Ўғлинг уйланганини 500 та одам билиши шартми?

Биродарлар тўй қилса ажралиб турарди.
Эшшак машшоқларни чақиришмасди харашга.
Ўрмон овозларини қўйиб қўйишарди магнитафонга. Қушлар ва булқлар овози.
Хар холда жанон хақида қўшиқмас.

Бойроқ одам ош берса дастурхонга қизил, қора икра, қизил балиқлар тортиларди.

Ажиб даврлар эди.

Фалончи қорини марузага чақирилса вақтим йўқ дерди. Муовуни орқали, прайс нархларини билиб, тўлови қилинса, вақти пайдо бўлиб қоларди.
Ўлиб кетти уям.

Ўзи қандай тўй қилиш керак?
Иккинчи оилага ихчам тўй қилгандек қилиш керак биринчи оилаларга хам.
Карантин вақтидагидек.

Кўпинча ош тугаши билан машшоқларга:
- Бирпас жим ўтиринглар, ош еб олайин дердим)))

@MirazizBlogi