Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
3.78K
Kanalning ta’rifi
©Бухоро вилояти Мир Араб олий мадрасасининг телеграмдаги расмий канали
✓ https://www.facebook.com/Mirarabuz
✓https://youtube.com/channel/UCiPXSpL9X0uFBy8nf4o3cOg
☎️ 99895 604 45 97
✓Алоқа учун: @MirarabuzBot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
2
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 5
2021-02-11 10:54:18
Ботил ақидалардан эҳтиёт бўлинг!Имом Мотуридий кураш олиб борган ботил тоифаларнинг аввалида, шубҳасиз, муътазилийлар турган. Ўша пайтда мамлакатда муътазилийлар ақидаси ёйилиб борар ва уларнинг сафдошлари кундан кунга кўпаяр эди...
https://www.mirarab.uz/ruknlar/427
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг!
@MIRARABUZ
878 viewsedited 07:54
2021-02-11 10:19:35
Aҳли китоблар сўйган жонлиқ гўштини еса бўладими?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг! @MIRARABUZ
770 views07:19
2021-02-10 14:18:31
#Улуғлар_ҳаётиданУстозим Муҳаммад Амин қори дада ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг боболари Холиқжон қори дада роҳимаҳуллоҳ ҳақида шундай ҳикоя қилар эдилар: Бобом Аллоҳнинг каломи Қуръони каримга жуда моҳир қори эдилар. Ўзлари далада ишлайдиган оддий ишчи бўлганлар. Ҳар куни эрта тонгда бомдод намозини адо этиб, ишга кетар ва шом намозида уйга қайтар эдилар. Бу зотнинг бир ажойиб одатлари бор эди. Ҳар куни ишдан қайтҳач, шом намозини адо этиб, ухлар ва кечаси соат 12:00 да уйғониб, хуфтон намозини ўқиб, бомдодгача ухламасдан Қуръон тиловат қилар эканлар. Шунда катта бувимиз яъни: аёллари у кишига:
дадаси сиз моҳир қори бўлсангиз, тонг отса далага ишга кетасиз, чарчаб қоласиз дам олсангиз бўлмайдими?, дер эканлар. Шунда у киши:
Мен Аллоҳнинг каломини ёд олган ҳофизикаломуллоҳман. Қорилар эса, тунда ухламасдан қироат қилишлари керак. Эртага қиёматда Аллоҳ таоло нега кечалари тиловат қилмасдан ухладинг деса, нима деб жавоб бераман?!, деб жавоб берган эканлар.
Аллоҳ таоло у зотлардан рози бўлсин. Бизни ҳам солиҳлар қаторида қилсин.
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг!
@MIRARABUZ
840 viewsedited 11:18
2021-02-10 13:25:20
«Хўш, айтинг-чи, адрас кўйлак кийиб, танимаган-билмаган одамига гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса бу», деган вазир... https://www.mirarab.uz/ruknlar/426
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг! @MIRARABUZ
774 viewsedited 10:25
2021-02-09 19:32:34
6–7 феврал кунлари «Ҳилол-нашр» нашриёти мажлислар залида ҳадисхонлик танлови ташкил этилди. Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида ўтказилган танлов мутафаккирнинг қирқ ҳадис тўплами – «Арбаъин»ни билиш кўникмасига асосланди.
https://www.mirarab.uz/ruknlar/425
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг!
@MIRARABUZ
834 viewsedited 16:32
2021-02-09 11:55:43
Навоийни ўқиб“Муқарраби шоҳий” – ҳазрат Навоий,
Элни эл қилгани амри илоҳий.
Эзгуликдан сўйлар “Ҳайратул аброр”,
Жаҳонгашта сайёҳ – “Сабъаи сайёр”.
Муҳаббат тимсоли “Лайли ва Мажнун”,
Садоқат мисоли “Фарҳод ва Ширин”.
Яъжуж ва маъжужни тўсган бир девор,
“Хамса”га интиҳо “Садди Искандар”.
“Қуш тили”да кезди неча бир водий,
Форсийда битилган “Девони Фоний”.
“Чор девон”га тизди туркий шеърларин,
Жаннатга менгзади Ҳирот ерларин.
Шодмон бўлмас экан ғурбатда ғариб,
Ким ҳам кўкарибди элдин айрилиб.
Доно ҳам бўлғуси оз-оз ўрганиб,
Дарё ҳам тўлғуси қатра йиғилиб.
Болалик, йигитлик айлаб ибтидо,
Ўрта ёш, қарилик топғай интиҳо.
“Қаро кўзим” келиб ором ол бирпас,
“Қоши ёсин”ларнинг барчаси абас.
“Оразин” ёпғонда сочилиб ёшим,
“Лаҳза-лаҳза” ютиб синди бардошим.
“Ёрдин айру кўнгул” мубтало бўлди,
“Қай пари пайкарға” жон фидо бўлди.
“Кўнглунг истар ёрлар” дийдори сирож,
“Жонға чун дермен”: бормикин илож?
“Билмаганни сўраб ўрган”ар авлод,
“Бошни фидо” қилса ёғилғай раҳмат.ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг! @MIRARABUZ
923 views08:55
2021-02-08 17:00:09
Хуфтон намозининг вақти ҳақида маълумот берсангиз
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг! @MIRARABUZ
883 views14:00
2021-02-08 09:55:28
БЕМАЗҲАБЛАРНИНГ РАДДИЯСИГА ИЛМИЙ РАДДИЯ! (БИРИНЧИ ҚИСМ)Мазҳабга эргашиш ҳақидаги мақоламга Аҳмад Қодир деган биродаримиз эътирозларини жамлаб жавоб ёзган эканлар. Жавобларини ўзлари саҳифамда улашдилар ва уларга ҳамфикр бўлган бошқа биродарлар ўша мақолага муносабатимни билмоқчи эканларига ишора қилдилар.Мақола муаллифи у киши билан ҳамфикр бўлган бошқа кўплаб биродарлар каби Аллоҳ ҳаром қилган ҳақорат ва бўҳтонларга тўла нарсалар ёзишдан тақво қилганлар. Бу учун Аллоҳ уларни мукофотласин.Энди уларни...
https://www.mirarab.uz/ruknlar/423
1.0K views06:55
2021-02-08 09:37:57
#Алишер_Навоий #Видеолар
Қуръон, ҳадис маъносига ҳамоҳангдир ғазаллари,
Ҳам насиҳат, ҳам маърифат, ҳам оҳангдир ғазаллари.
Эркин Қудратов
Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг! @MIRARABUZ
823 views06:37
2021-02-07 20:27:10
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ВОЖИБМИ?Биз Аллоҳ таолонинг шариатини Унинг китоби Қуръони каримдан оламиз. Яъни: Аллоҳнинг шариатини ваҳий нозил қилинган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан оламиз. Агар, ваҳий тиловат қилинган бўлса, у – Қуръондир. Агар, ваҳий тиловат қилинмаган бўлса, у – ҳадиси шарифдир. Ушбулар асл манба ҳисобланади...
https://www.mirarab.uz/ruknlar/420Мир Араб олий мадрасаси
расмий каналига обуна бўлинг!
@MIRARABUZ
1.1K viewsedited 17:27