Get Mystery Box with random crypto!

'Ғиждувон физика ва математика халқаро фан олимпиада жамоаси' | Мирали Хамраев

"Ғиждувон физика ва математика халқаро фан олимпиада жамоаси" аъзолари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Бухоро шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюришди

Жорий йилнинг 18-август куни, Ғиждувон тумани ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган олимпиа терма жамоаси аъзолари Бухоро шаҳридаги "Президент мактабида" ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюришди.

Дастлаб ўқувчиларга мактаб жамоаси томонидан, яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг малакали ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ғиждувонлик ёшларимиз Президент мактабидаги тенгдошлари билан олимпиада саволлари билан ўзаро беллашдилар, ёшларимиз бугунги учрашувлар орқали, қувноқ кайфиятда уйларига қайтдилар.