Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув

Бугун, 17 декабрь куни Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports” АЖ ва Автомобиль йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев сўнгги йилларда мамлакатимизда транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказди.

Шундан сўнг мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари билан фикр алмашди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |