Get Mystery Box with random crypto!

Бугун 'Тошшаҳартрансхизмат' АЖда Россиянинг 'Simetra Consultin | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Бугун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖда Россиянинг "Simetra Consulting" компанияси ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда "Тошкент метрополитени" унитар корхонаси мутасаддилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти, хусусан, Тошкент метрополитенини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳрида яқин келажакда жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати