Get Mystery Box with random crypto!

Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида мунтазам авиақатновлар йў | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Мамлакатимизда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 ва 6 февраль кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида қуйидаги жадвал асосида "Uzbekistan airways" авиакомпанияси парвозларни амалга оширишини маълум қиламиз.

Урганч – Фарғона

Учиш соат 10:55 да, қўниш 12:35 да.

Фарғона – Урганч

Учиш соат 14:05 да, қўниш 15:45 да.

Жорий йилнинг 11 февралидан эса ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати