Get Mystery Box with random crypto!

Истиқлолинг абадий бўлсин - она Ватаним! Мустақиллик – ҳар би | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Истиқлолинг абадий бўлсин - она Ватаним!

Мустақиллик – ҳар бир юртдошимиз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам. Бу йил юртдошларимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу ғояси остида катта шодиёна билан кутиб олмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Транспорт вазирлигида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вазирлик ходимлари билан бирга узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилган фахрийлари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб Транспорт вазири И.Маҳкамов сўзга чиқиб, барчани ушбу шодиёна байрам билан самимий табриклади.

Тадбир давомида намунали хизмати ҳамда касбга бўлган фидоийлиги билан эътирофга сазовор бўлган 31 нафар ҳудудий бошқарма ходимларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |