Get Mystery Box with random crypto!

“FlyNas” авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида м | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

“FlyNas” авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

“Ўзавиация” агентлиги томонидан 2022 йил 26 августда “FlyNas” (Саудия Арабистони) авиакомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги 12-К-сонли Эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистон Республикасига мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги Жидда – Тошкент – Жидда йўналиши киритилди.

Авиакомпания Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида ҳафтасига уч маротабадан парвозларни амалга оширишни режалаштирган.

“FlyNas” авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |