Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳамкорлик_меморандуми Ҳар бир давлат ташкилотида очиқлик ва | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

#Ҳамкорлик_меморандуми

Ҳар бир давлат ташкилотида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш кун тартибидаги энг долзарб масалалар қаторига чиқиб улгурди.

Айниқса, ташкилот раҳбарларининг оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиши, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериши, жамоатчилик билан доимий алоқа қилиши талаб этилмоқда.

Бу ўз навбатида, ахборот хизматларининг нафақат ташкилотдаги ўрни ва роли, балки, жамият ҳаётидаги иштироки қанчалик муҳим эканини кўрсатмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг таркибидаги корхона-ташкилотлар, транспортдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг Ахборот хизматлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида” меморандум имзоланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |