Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлик ривожи учун янги шароит ва имкониятлар яратилмоқд | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Тадбиркорлик ривожи учун янги шароит ва имкониятлар яратилмоқда

“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (738-сон, 06.12.2021 й.) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди.

2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилмоқда.

Ушбу тизимнинг ишга туширилиши йўналишларни тадбиркорларга очиқ тендерлар орқали бириктириш жараёнида ортиқча оворагарчиликларни бартараф этиш, тендерларда шаффофлик ва рақобатни таъминлаш, коррупция, манфаатлар тўқнашуви каби ҳолатларнинг олдини олиши билан ҳам аҳамиятлидир.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |