Get Mystery Box with random crypto!

ДУНЁ ҲАҚИҚАТИ Эй биродар, шуни билки, дунёдаги нарсалар уч қи | Minor.uz

ДУНЁ ҲАҚИҚАТИ

Эй биродар, шуни билки, дунёдаги нарсалар уч қисмдан иборат.

Биринчиси, зоҳири ва ботини дунёдан бўлиб, Аллоҳ учун бўлиши қабул қилинмаган нарсалардир. Булар гуноҳлардир. Ният ва мақсад жиҳатдан Аллоҳ учун бўлмайди. Мубоҳ саналган нарсаларга ҳаддан ортиқ эга бўлиш ҳам шулар жумласидандир. Зеро, бу ҳам дунё учундир. Мубоҳларда ҳаддан ошиш ғафлатнинг, бебошликнинг уруғи ва кўп гуноҳларнинг бошидир.

Иккинчиси, аслида Аллоҳ таоло учун бўлиб, дунё учун ният қилиниши мумкин бўлган нарсалар. Буларга фикр, зикр ва шаҳватларга қарши курашишни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу уч нарса агар охират ва Аллоҳ таолонинг розилиги учун бўлса, Жаноби Ҳакка манзур бўлади. Фикрдан мақсад илм сўрашдир. Мақом ва мансабни қўлга киритиш эмас. Зикрдан мурод эса инсонларнинг кўзига обид, зоҳид ва тақводор кўриниш эмас, балки Аллоҳ таолога яқин бўлишдир. Тарки дунё ва нафс билан курашиш ҳам шулар жумласидандир. Агар бу амаллардан мурод инсонларнинг назарида обрў орттириш бўлса, булар ҳам дунёвий ишлар ҳисобланиб, ёмон амаллар саналади. Кўринишда Аллоҳ учун туюлса-да, аслида, умуман қиймати бўлмаган амаллардир.

Учинчиси, кўринишда фақат нафснинг истаги учун бўлиб, аслида Аллоҳ учун бўлган нарсалар ҳам мавжуд ва булар дунё учун ҳисобланмайди. Масалан: овқатланиш. Овқатланишдан мақсад ибодат учун куч йиғиш бўлиши ҳам мумкин. Никоҳ: никоҳдан мақсад фарзанд кўриш бўлиши ва Аллоҳ таолонинг буйруғини бажариш бўлиши ҳам мумкин. Етарлича мол орттириш: ундан мақсад ибодатларга қулайлик яратиш ва ҳеч кимга муҳтож бўлмаслик,
муҳтожларга тарқатиш бўлиши мумкин.

«Қалбнинг давоси» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli