Get Mystery Box with random crypto!

ЗАМОНАВИЙ ҒУЛУВНИНГ САБАБЛАРИ Мутахассис уламолар ҳозирги зам | Minor.uz

ЗАМОНАВИЙ ҒУЛУВНИНГ САБАБЛАРИ

Мутахассис уламолар ҳозирги замондаги ақийдавий ғулувни атрофлича ўрганиб чиққанлар. Жумладан, унинг келиб чиқиш сабабларини ҳам. Улар ҳозирги замон ақийдавий ғулувининг келиб чиқиши сабабларидан қуйидагиларга алоҳида эътибор берадилар:

1. Ҳокимият масаласи.
Асримиздаги ақийдавий ғулувнинг келиб чиқиш томирлари етиб борадиган асосий масалалардан бири ҳокимият масаласидир. Ғулувга кетган шахслар ва тоифаларнинг асосий шикоятлари ушбу масала бўйича эканлигини мутахассислар алоҳида таъкидлайдилар.

2. Билимсизлик.
Билимсизлик динда ҳаддан ошган ғулувчиларнинг асосий камчилиги ҳисобланади. Аммо уларнинг ўзлари билимсизлигини тан oлмаганлари балонинг бошидир. Минг афсуслар бўлсинким, улар ўзларини алломаи замон ҳисоблайдилар. Аслини олганда эса улар дин соҳасида тузукроқ бошланғич таълимни ҳам олмаган бўладилар. Ҳозирги замонда номи чиққан ғулувчиларни бирма-бир ўрганиб чиқилса, ичларида шаръий илмларни пухта ўргангани бўлмаслиги аниқ.

Бу масалани чуқур ўрганиб чиққан олимлар ғулувчиларнинг билимсизликлари қуйидаги соҳаларда эканини таъкидлайдилар:

1. Қуръонни билмаслик.
2. Суннатни билмаслик.
3. Шариат мақсадларини билмаслик.
4. Далилларни ва ҳукм чиқариш йўлларини билмаслик.
5. Уламоларнинг қавллари ва асарларини билмаслик.
6. Араб тилини ва унинг услубларини билмаслик.
7. Тарихни билмаслик.
8. Воқеликни билмаслик.
9. Одамларнинг ва ишларнинг тартибини билмаслик. Динда ғулувга кетганларнинг услубда ҳам хатолари бор.
10. Матнларни фаҳмлашда ҳарфларга ёпишиб олиш.
11. Шомил назарнинг йўқлиги.
12. Таъвил қилишдаги хатолар.
13. Матннинг ўзидан тўғридан-тўғри ҳукм олиш.
14. Муташобиҳ нарсаларга эргашиб кетиш.
15. Далилларни жамлаб ўрганмаслик.
16. Холисликнинг етишмаслиги.
17. Мужтаҳидликни даъво қилиш.

Ҳар қандай муаммо фақат бир сабаб туфайли келиб чиқмаганидек, ғулув муаммоси ҳам бир ёки икки сабабдан келиб чиқмаслиги ҳаммамизга ойдек равшан. Албатта, биз юқорида айтиб ўтган сабаблар билан бир қаторда нафсоний психологик, ижтимоий, иқтисодий, маҳаллий ва халқаро таъсирлар ва бошқа сабаблар ҳам бўлади. Биз дин маъносини ўзимизга вазифа қилиб олганимиз учун, баъзи
диний сабабларни зикр қилиш билан кифояланамиз.

«Васатия – ҳаёт йўли» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli