Get Mystery Box with random crypto!

Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганла | Minor.uz

Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.

Иймон инсон танасидаги бош кабидир. Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.

Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради. Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.

Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.

Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади. Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб
олинади.

Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади. Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.

Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади. Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.

Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.

Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.

Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар. Шунингдек, кимки иймонни қабул қилса, подшоҳ бўлади, ким ундан бош тортса, ҳалок бўлади.

«Баҳрул-Маҳабба»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli