Get Mystery Box with random crypto!

МУҲАББАТНИ ЎРТАДАН КЎТАРГАН САБАБЛАР «Бир-бирингизга қарши бу | Minor.uz

МУҲАББАТНИ ЎРТАДАН КЎТАРГАН САБАБЛАР

«Бир-бирингизга қарши буғз этмангиз. Ўзаро буғз ва адоват билан бир-бирларингизга душманлашмангиз».

Буғз этмоқ – аччиқланмоқ, қизишмоқ, кек сақламоқ дегани. Бир-бирларингизга қизишмангиз, жаҳл қилмангиз. Кекни, адоватни чўзмангиз, нафратли, душманларча муомала қилмангиз бир-бирингизга.

Инсон қизишади, буғз этади, аммо туйғуларини назорат этмоғи лозим. Инсон ичидан чиққан ҳар бир туйғунинг дарҳол талабини бажармоғи керак эмас. Инсон ўзини тута оладиган махлуқдир.

Ҳайвон тута олмас ўзини, қуш, товуқ, мушук тутолмайди ўзини. Мушукнинг олдида бармоғингизни ўйнатсангиз, чидай олмайди. Аввал кўзларини очади, кейин қулоқларини диккайтиради, сўнг чидай олмай, ташланади.

Онгсиз-ихтиёрсиз, савқитабиий билан шундай қилади. Аммо одамзоднинг бир устунлиги бор: у ўз туйғуларига ҳоким бўла олади, ўз-ўзини назорат эта олади, тута олади.

«Бир-бирингизга буғз этмангиз», дейдилар Пайғамбар жанобимиз. Буғз этмоқ ҳолини чўзманг, давом эттирманг. «Бир-бирингиз билан алоқаларни узмангиз». Алоқани узишмангизлар. Зиёратлар қилар эди, қилмай қўйди, муносабати бор эди, келиб-кетишни тўхтата бошлади. Боғлар узилди. Йўқ, бундай қилманг, дейдилар Пайғамбар жанобимиз, бир-бирингиз билан боғларни – алоқаларни узмангизлар.
«Бир-бирингизга орқа ўгириб олмангиз». Орқа ўгирмоқ – хафалашмоқ, алоқа қилмаслик, ёрдам бермаслик, ҳар кимнинг ўзича истиқоматда кетмоғидан киноядир.

«Бир-бирингиз билан ҳасадлашмангиз». У сизга ҳасад қилади, сиз унга ҳасад қиласиз. Ва ё унинг моли бор, мулки бор, ҳасадлашувни, қизғончни қўзғайди. Буларнинг ҳаммасини тақиқлайдилар Пайғамбар жанобимиз. Мусулмоннинг мусулмонга буғз этмоғи йўқ, алоқа узмоғи йўқ. Юз ўгирмоғи йўқ, ҳасадлашмоғи йўқ. Бундай ишлар бўлмайди. Ижобий, мақбул иш сифатида нима қилади? Шу салбий ишларни қилмайди.

«Ҳақиқий севги» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/ACdZCTV_KS03ODli