Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ Жорий йилнинг 30 август куни Россия Федерацияси Миллий та | MinInnovation

​​​​ Жорий йилнинг 30 август куни Россия Федерацияси Миллий тадқиқот университети Олий Иқтисодиёт мактабининг Санкт-Петербург филиали, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ҳамда Илмий-техник ахборот маркази ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Миллий тадқиқот университети Олий Иқтисодиёт мактабининг Санкт-Петербург филиали директори Тышецкая Анна Юрьевна, директор ёрдамчиси Гигаури Давид, директор ўринбосари Цветкова Лариса, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
Киселева Мария, Вазирликнинг Инсон капиталини ривожлантириш бошқармасининг бош мутахассиси Н.Миррахимова , Марказ директори А.Абдувалиев, Миллий офиснинг халқаро алоқалар бўлими етакчи илмий ходими М.Исмоилова ва маъсул ходимлар иштирок этишди.

Суҳбат давомида томонлар инновация соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув сўнгида томонлар Илмметрия соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва хорижий экспертлар базасини "Олий Иқтисодиёт мактаби" олимлари билан тўлдириш, Ўзбекистон абитуриентлари учун магистратура дастурларини янада ошириш бўйича келишувга эришилди.

Телеграм канал: https://t.me/cntiuz
Facebook: https://www.facebook.com/cstiuzb/