Get Mystery Box with random crypto!

Айни дақиқаларда Инновацион ривожланиш вазирлигида маҳаллий ол | MinInnovation

Айни дақиқаларда Инновацион ривожланиш вазирлигида маҳаллий олимлар томонидан амалга оширилган илмий лойиҳалар натижаларининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тақдимот илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида 2017-2020 йилларда бажарилган фундаментал, амалий ҳамда инновацион лойиҳаларнинг якуний ҳисоботларида келтирилган натижалар ва қўлга киритган ютуқлари юзасидан тегишли фан йўналишлари бўйича олим ва мутахассислар ҳамда мустақил экспертларни жалб этган ҳолда таҳлил қилиш ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси туғрисида”ги Низомига мувофиқ ташкил этилди.