Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудларда илмий ишланмалар тижоратлаштириляпти Саноат, қишло | MinInnovation

Ҳудудларда илмий ишланмалар тижоратлаштириляпти

Саноат, қишлоқ хўжалиги фақатгина замонавий технологиялар, илмий ишланмаларни қўллаган ҳолдагина ривожланади, халқаро талабларга жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга имкон яралади. Бугунги кунда ишлаб чиқариш жараёнларига хорижий эмас, маҳаллий олимларимизнинг жорий этилиши ўта зарурдир. Ҳозирда бу масалага давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилмоқда, тадқиқотчилар, экспертлар бу вазифани амалга ошириш учун кенг жалб қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланишвазирлиги бу борадаги ишларни жадаллаштиришга бор кучини сарфламоқда. Илмий лойиҳаларга танловлар мунтазам равишда эълон қилинмоқда, илмий лойиҳалар молиялаштирилмоқда ва, энг муҳими, мана шу илмий тадқиқотлар натижалари тижорталаштирилиши бўйича ҳудудларда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширган таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, мавжуд илмий салоҳиятнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида жамланган. 104 та илмий ташкилотларнинг 80,7 фоизи (84 та) Тошкент шаҳрида, 19,3 фоизи (20 та) вилоятларда жойлашган. Агар Тошкент вилоятида жойлашган илмий ташкилотларнинг барчасини асосан Тошкент шаҳри атрофида жойлашганлигини эътиборга оладиган бўлсак, ушбу кўрсаткич 91,3 фоизни ташкил этади. Илмий ташкилотларнинг пойтахт аторофида марказлашганлиги ва худудларда замонавий илмий лаборатоияларнинг мавжуд эмаслиги, ҳозирда

90 фоиз илмий-тадқиқот лабораториялари Тошкент шаҳри ва унинг атрофида шаклланган бўлиб, мазкур ҳолат худудларда илмий-тадқиқотлар олиб боришни чегараланишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил.

__________________
Бизнинг расмий саҳифаларимиз|Мы в социальных сетях

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram