Get Mystery Box with random crypto!

ТЕХНИКУМНИ АЪЛО БАҲОГА БИТИРГАНЛАР ОТМга СУҲБАТ АСОСИДА ҚАБУЛ | MINGBULOQLIKLAR TV

ТЕХНИКУМНИ АЪЛО БАҲОГА БИТИРГАНЛАР ОТМга СУҲБАТ АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълимининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кимлар аъло баҳога битирувчи ҳисобланади?

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.

Бу аъло баҳолар неча йилга ўтади?

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Қачон хужжатлар топширилади?

Битирувчилар ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.

Қандан хужжатлар тақдим қилинади?

паспорт ёки ID-карта нусхаси;
техникумни битирганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси

Асос: НИЗОМда келтирилган

@MINGBULOQLIKLAR_TV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!