Get Mystery Box with random crypto!

2022-йил ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Йиғилайлик жигарлар. | MINGBULOQLIKLAR TV

2022-йил ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Йиғилайлик жигарлар.

Йил ҳам ўтиб кетди-ку,
Янги йил ҳам етди-ку.
Дийдор ҳумор этди-ку,
Йиғилайлик жигарлар.

Курсдошлар, синфдошлар,
Катта, кичик, тенгдошлар.
Ўрнак олади ёшлар,
Йиғилайлик жигарлар.

Телефонда сим қоқмай,
Узоқдан табрик «отмай».
Оқибатни йўқотмай,
Йиғилайлик жигарлар.

Иш-у, пул кетсин ўлиб,
Ташвишлар кетсин сўлиб.
Янги йил сабаб бўлиб,
Йиғилайлик жигарлар.

@MINGBULOQLIKLAR_TV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!