Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда 'Шотокан карате-до' бўйича очиқ халқаро ва хотира т | Mingbuloq.uz

Наманганда "Шотокан карате-до" бўйича очиқ халқаро ва хотира турнири бўлиб ўтди.

Айни кунларда Наманганда кенг қўламли халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда. Мазкур гуллар фестивали доирасида спорт тадбирларини ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
10-11 июн кунлари "Шотокан карате-до" спорт тури бўйича "Баркамол авлод" сиорт мажмуасида очиқ турнир ташкил этилди.

10- июнь куни Наманган шаҳрида мазкур очиқ турнирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Шотокан карате-до" спорт турига катта ҳисса қўшган Абдулҳафиз Ғофуров, Шухрат Усманов, Хабибулла Абдурахимов, Ҳамид Рустамов, Собит Саидов каби спорт усталарини хотирлаш ҳамда ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни вақтини янада мазмунли бўлиши мақсадида ўтказилаётган мазкур турнирда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатлари ҳамда республикамизнинг турли вилоятлардан жами 500 нафарга яқин спортчилар қатнашишди.

Қизғин бахсларга бой ўтган ўйинда ғолибликни қўлга киритган ёшларга диплом, олтин,кумуш,бронза медаллари топширилди. Шунингдек, тожикистонлик спортчилар томонидан ўзбекистонлик спорт фахрийларига эсдалик совғалари берилди.
Очиқ турнирни Наманган вилояти хокими ўринбосари ва Наманган шаҳар хокими очиб беришди.
Уч нафар спорт фахрийлари Халқаро қора белбоғ сохиби дипломи билан тақдирланишди.
PS: Тадбирни яқиндан ёритишда ва ташкиллашда кўмак берганларга, хусусан Чортоқ тумани хокими А. Отаходжаевга хомийлик учун алохида миннатдорчилик билдирамиз.

«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳасиниг саҳифаларига обуна бўлинг
Telegram Facebook
YouTube Murojaatbot