Get Mystery Box with random crypto!

Openbudget сайти очилмаётгани бўйича маълумот 24 август кунид | Minfin

Openbudget сайти очилмаётгани бўйича маълумот

24 август кунидан бошлаб «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг навбатдаги мавсуми учун овоз бериш босқичига старт берилганди.

Аммо бугун жуда кўпчилик сайт ишламаётганидан шикоят қилиб мурожаат қилишди. Молия вазирлиги билан боғланиб, масалага аниқлик киритдим.

Ҳақиқатдан openbudget.uz сайти ҳозирда серверлар юкламани кўтара олмагани сабабли очилмаётган экан. Вазирликнинг ишонтириб айтишича, ушбу муаммони бартараф этиш учун жиддий бош қотирилмоқда ва йўқотилган ҳар бир дақиқа компенсация қилиб берилади, яъни овоз беришнинг охирги куни узилиб қолган муддат доирасида яна узайтирилади.

Нега серверлар кўтара олмай қолди, деб қизиқиб кўрдим. Юқоридаги расмдаги статистикадан кўриниб турибдики, овоз бериш бошлангач, сайтга ташриф буюрувчилар сони 10 баравар ошиб кетган.

Бугун, 26 август куни 517 минг киши ташриф буюрган. Солиштириш учун айтаман, 2021 йили мандат чиққан куни (3 сентябрь) ДТМ сайтига 414 минг киши ташриф буюрган экан.

Яъни «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси халқ орасида шу даражада машҳур бўлиб кетдики, ҳатто мандат кунидан ҳам кўпроқ одам сайтга ташриф буюрмоқда. Қойил, фаол халқимизга шунчаки қойил!

Хуллас, ҳурматли фаол ва ташаббускор фуқаролар! Openbudget сайти фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда, бу ижобий якунланиши билан қўшимча хабар берилади. Сиз эса бироз дам олиб, овоз йиғиш учун қўшимча кучларни тайёр қилиб туринг.


@xushnudbek