Фарғона тумани ҳокими Муминов Шухрат Азимовичнинг мустақилликн | Mindonobodliklar
Фарғона тумани ҳокими Муминов Шухрат Азимовичнинг мустақилликнинг
31 йиллиги муносабати билан байрам табриги
Азиз тумандошлар!
Барчангизни энг улуғ, энг азиз айём – Давлатимиз мустақиллигининг
31 йиллик байрами билан самимий табриклайман.
Ҳар жабҳада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, инновацион ғоялар ва технологияларнинг ҳаётимизга кириб келиши ҳар биримизни қувонтирмоқда.
Шундай юртда яшаётганимиз, ҳар биримизнинг бахтли келажак сари дадил қадам ташлаб бораётганимиз дилларимизга хушнудлик бахш этади.
Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз аҳлини улуғ айём билан чин юракдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилайман. Жаннатмакон юртимиздан тинчлик-омонлик, файзу барака аримасин.
Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
Ҳурмат билан,
Фарғона тумани ҳокими
Муминов Шухрат Азимович
Чат гурухига кушилиш!
> t.me/Mindonobodlik
Каналга аъзо булиш!
> t.me/Mindonobodliklar