Get Mystery Box with random crypto!

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсат | O'zMTDP Sirdaryo viloyat kengashi

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг сирдарёликлар билан учрашуви давом этмоқда (фото)

“Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтаётган учрашувда Алишер Қодиров сайловчиларни дастури билан таништирар экан, сўнгги йиллардаги ислоҳотларнинг қай даражада самарали бўлаётганини яна-да обод бўлаётган Сирдарёда, Гулистонда кўраётганини таъкидлади.

– Сирдарёликларнинг матонати, садоқати, юртга муҳаббати Мирзачўлнинг обод бўлишида ҳам яққол кўринади. Тўғри, камчиликлар, қилинадиган ишлар ҳали кўп. Бугунги муаммолар кеча йўл қўйилган хатолар меваси, – деди “Миллий тикланиш” номзоди

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg