Get Mystery Box with random crypto!

#Мажлис Кеча, 29-декабрь куни соат 10:00да Ўзбек Миллий Акад | O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI

#Мажлис

Кеча, 29-декабрь куни соат 10:00да Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоасининг йил сарҳисоб мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов очиб берди. Театр жамоаси номидан устоз санъаткор, онахон актриса, Ўзбекистон халқ артисти Рихсихон Иброҳимовани табаррук 85 ёши билан муборакбод этиб, "Санъат ва маданият фидокори" кўкрак нишонини топширди.

Театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев йил давомида театрдаги ижодий ва ташкилий ютуқлар ҳақида сўзлади. Шунингдек, театрнинг истиқболи, равнақи ва ривожи йўлидаги чора-тадбирларни ўртага ташлади.

Мажлис хурсандчилик оҳанги билан давом этди. Ўзбекистон халқ артисти, Касаба уюшмаси раиси Эркин Комилов ҳамда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Касаба уюшмаси раис ўринбосари Толиб Мўминов йил давомида қутлуғ ёшни қаршилаган театрнинг ижодий ва ишчи ходимларини табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар.

@milliyteatr