Get Mystery Box with random crypto!

1 сентябрдан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган МАКТАБ | Миллий сертификат (педагогларга) кимё фанидан

1 сентябрдан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган МАКТАБ ўқитувчиларига 50 фоизгача устама берилади

2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Президент Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.

Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.

Қайси фанга қайси сертификат ўтади?

Кўпчилик шу саволни бермоқда. Масалан, мен информатикадан дарс бераман ва IELTS сертификатим бор, менга устама бериладими, деб сўрашмоқда.

Юқоридаги устама ўз ихтисослиги бўйича берилади. Қайси фан бўйича қайси сертификат устама олиш ҳуқуқини бериши юқоридаги файлда белгиланган, рўйхатдан кўриб олишингиз мумкин.

Шунингдек, мана бу саҳифада сертификат намуналари кўрсатилган.


@xushnudbek