Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил 29 январь куни Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида жой | Milliy markaz

2021 йил 29 январь куни Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида жойлашган 45-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “PIRLS-2021” халқаро тадқиқотларида бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш саводхонлигини баҳолаш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, таълим инспекцияси вилоят ҳудудий бўлими ходимлари З.Тураев, Н.Одиловлар, вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Ж.Ишмуродов, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бошқармаси ўқитувчилари Т.Толипова, Г.Эргашева ҳамда вилоят миқёсида халқаро тадқиқотларда иштирок этадиган 20 та мактабларнинг бошланғич таълим методистлари, директор ўринбосарлари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

Ўқув-семинарда халқаро тадқиқотларда муваффаққиятли иштирок этишда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, PIRLS топшириқлари ва улар устида ишлаш технологияси ҳамда усуллари ҳақидаги маърузалар тингланиб, маҳорат ва тренинг дасрлари ўтказилди


Манба: https://t.me/pisa2022_oqdaryo

@milliymarkaz