Get Mystery Box with random crypto!

ЭСЛАТМА! Хабарингиз бор, Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таъ | Milliy markaz

ЭСЛАТМА!

Хабарингиз бор, Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан PIRLS, TIMSS, PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларига оид йўналишлар бўйича семинар, тренинг, вебинар ва амалий машғулотлар онлайн ва анъанавий шаклда ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу тадбирлар XXI аср ўқувчиларидан талаб этиладиган кўникмалар, яъни ўқувчиларнинг ўқиш, математик, табиий-илмий саводхонлиги ҳамда креатив фикрлаш кўникмаларини баҳолаш ва ривожлантириш мавзуларида ўқитувчиларнинг касбий ҳамда шахсий ривожланишига методик ёрдам беришга қаратилган.

Тадбирларда халқаро илғор ва миллий тажрибалардан намуналар келтирилиши, мавзулар юзасидан савол-жавоб, муҳокамалар, таклиф ва тавсиялар бериб борилиши билан аҳамиятли бўлиб, улар умумтаълим, профессионал, олий таълим, малака ошириш ва касбий ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари, педагоглари, тадқиқотчилар ва соҳага қизиқувчилар учун очиқ ҳисобланади.

Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур тадбирларда иштирок этиш мажбурий ҳарактерга эга бўлмасдан, унда иштирокчилар асосий ишидан бўш вақтида, ўзига қулай жой ва шаклда ихтиёрий иштирок этиш имкониятини яратиб бериш назарда тутилган.

Шунингдек, иштирокчиларнинг катта контингенти бўлган умумтаълим муассасаларининг таклифларидан келиб чиққан ҳолда ўқув тадбирларини иштирокчиларга қулай вақтларда ташкил этишга эътибор қаратилади.

Келгусида ҳам Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан халқаро баҳолаш дастурларининг фан йўналишлари бўйича ташкил этиладиган семинар, тренинг, вебинар ҳамда амалий машғулотларда иштирок этиб, халқаро тадқиқотлар бўйича ўзларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириб боришлари ҳамда биз билан амалий ҳамкорлик қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Миллий марказнинг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Facebook | YouTube |Instagram